ТОШКЕНТ, 7 апр - Sputnik. Давлат хизматлари агентлиги Тошкентда ўтказилган рейд давомида 50 дан ортиқ автомобиллар стикердан мақсадга мувофиқ фойдаланмагани учун жарима майдонига жойлаштирилганини хабар қилди.
6 апрель куни соат 20.00 дан 7 апрель соат 6.00 га қадар Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва Тошкент шаҳар Давлат хизматлари марказлари ўзаро ҳамкорликда ўтказилган автотранспорт воситалари учун берилган стикерлардан мақсадли фойдаланиши устидан назорат-рейд тадбирлари натижасида 52 та стикер бекор қилиниб, автомашиналар жарима майдонига қўйилди, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, коронавирусга қарш чора сифатида Ўзбекистоннинг барча йирик шаҳарларида ўз-ўзини изоляция қилиш тартиби кучга кирган. Фуқароларга шахсий автотранспортда махсус рухсатномасиз ҳаракатланиш таъқиқланган. Давлат хизматлари агентлиги томонидан Ўзбекистон бўйича 28 073 автомобилларга каратнтин вақтида ҳаракатланиш учун махсус рухсатнома-стикер берилган.