Спорт вазирлиги ўзига хос челленж эълон қилди

© Unsplash / Anupam Mahapatra Групповое занятие физическими упражнениями. Иллюстративное фото
Групповое занятие физическими упражнениями. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
#уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжи 6-26 апрель кунлари оралиғида ўтказилади. Ҳар тўртинчи кунда челленжнинг уч кунлик ғолиблари аниқланиб, қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаб борилади.

ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятга қарши кураш бошқармаси ҳамкорлигида ўзига хос саломатлик акциясини эълон қилади.

#уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжи “6 апрель – Тараққиёт ва тинчлик йўлида Халқаро спорт куни” муносабати билан фуқаролар орасида уй шароитида жисмоний тарбия ва спорт билан фаол шуғулланишни кенг тарғиб этиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Спортсмены тренируются в условиях домашнего карантина - Sputnik Ўзбекистон
Спортчилар карантинни қандай ўтказмоқда - видео

Бунинг учун карантинда уйда қолиб оила аъзолар билан бирга бадантарбия ва спорт машқларини бажариш ҳамда уни видеога олган ҳолда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларга (Facebook, Instagram)га жойлаш талаб этилади.

Қолаверса, ушбу видеони Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари (facebook.com/www.sport.uz, instagram.com/minsportuz)га улашиш лозим.

Видеороликларни баҳолашда тақдим этилган видеороликда танлов иштирокчиси ёки унинг оила аъзолари уй шароитида спорт билан шуғулланиш жараёни акс этганлиги, уйда спорт билан шуғулланиш жараёнига креатив ёндашуви, видеороликнинг сифати, иштирокчи(лар)нинг уйда қолиб спорт билан шуғулланишга даъват этган (чақириқ) бўлиши, видеороликлар 3 дақиқадан ошмаслигига эътибор қаратилади.

Челленж 6-26 апрель кунлари оралиғида ўтказилади. Ҳар тўртинчи кунда челленжнинг уч кунлик ғолиблари аниқланиб, қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаб борилади.

Янгиликлар лентаси
0