Навоийда бутун бир оила карантиндан қочиб кетди

© Министерство обороны УзбекистанаКарантин
Карантин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Навоийнинг Нурота туманида эр-хотин 3 нафар фарзанди билан карантин ҳудудидан ўзбошимчалик билан қочиб кетгани аниқланди.

ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Навоийда эр-хотин ва уч фарзанди карантиндан қочиб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.

Надпись Карантин - Sputnik Ўзбекистон
Энди 10 йилгача: карантин қоидасини бузганлик учун жазо кучайтирилди

Маълум қилинишича, Ш.С. исмли аёл, турмуш ўртоғи Б.Б. ва уч нафар фарзанди билан Тошкент шаҳридан қайтиб келганлиги сабабли Нурота тумани Санитария эпидимиология-осойишталик маркази томонидан карантинга олинган. Бироқ 6 апрель куни улар ўзбошимчалик қилиб карантин ҳудудидан қочиб кетишган.

Қоидабузарлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

ИИВ маълумотларига кўра, карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами 32 649 та ҳолат аниқланган. Қоидабузарлик бўйича Тошкент шаҳри (5 284 та ҳолат) Фарғона вилояти (4 088) ва Тошкент вилояти (3 910) етакчи ҳудуд бўлиб қолмоқда. Энг кам қоидабузарлик Навоий вилоятида (345) кузатилган.

Янгиликлар лентаси
0