ТОШКЕНТ, 6 апр - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 457 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Сал олдин ушбу касалликдан бутунлай соғайганлар сони 30 нафарни ташкил этгани ҳақида хабар берлиган эди.
Қурбонлар – 2 нафар: 72 ёшли наманганлик аёл ва Тошкентда яшаган 39 ёшли шифокор.
Шунингдек, 6 апрель куни ТИВ Нью-Йоркда икки нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этганини тасдиқлади. Бу хориждаги ўзбекистонликлар орасида коронавирусдан дастлабки ўлим ҳолатлари бўлди.