ССВ COVID-19 беморлари ҳақидаги қўшимча маълумот берди

© Sputnik / Николай Хижняк / Медиабанкка ўтишМедсестра ставит капельницу пациенту
Медсестра ставит капельницу пациенту - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда коронавирус 0-9 ёшгача бўлган 10 нафар болада аниқланган. Тошкентда 170 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор даволанмоқда. 2 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир баҳоланмоқда.

ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik.  Ўзбекистонда коронавирус аниқланган 390 нафар фуқародан 188 нафари эркаклар, 202 нафари эса аёллардир. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ёш жиҳатдан қарайдиган бўлсак: 0-9 ёшгача – 10 нафар (2,6%); 10-19 ёшгача – 15 нафар (3,8%); 20-29 ёшгача – 59 нафар (15,1%); 30-39 ёшгача – 111 нафар (28,5%); 40-49 ёшгача – 123 нафар (31,5%); 50-59 ёшгача – 48 нафар (12,3%); 60-69 ёшгача – 17 (4,4%); 70-79 ёшгача – 6 (1,5%); 80 ёшдан юқори бўлганлар 1 нафар (0,3%)ни ташкил этмоқда.

В Казани запустили проект по разработке вакцины от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
COVID-19ни олдини олишнинг ягона услуби эълон қилинди

Айни пайтда Тошкент шаҳрида 170 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор даволанмоқда. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида 2, Андижон вилоятида 61, Бухоро вилоятида 19, Наманган вилоятида 48, Фарғона вилоятида 64, Хоразм вилоятида 18, Қашқадарё вилоятида 6 ҳамда Навоий вилоятида 2 нафар бемор ҳудуддаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохоналарда даволанишмоқда. Беморларга тиббиёт ходимлари томонидан халқаро стандартлар асосида даво муолажалари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, беморларнинг 31 нафарида пневмония кузатилмоқда. Шундан 9 нафарининг аҳволи нисбатан оғир, 2 нафарининг аҳволи эса ўта оғир баҳоланмоқда.

ССВ мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда эпидемиологик суруштирув ҳамда коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетмаслиги учун барча зарур профилактик чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус тасдиқланган ҳолатлар 390 тага етган. Ушбу касалликдан бутунлай соғайганлар сони эса 30 нафарни ташкил этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0