ТОШКЕНТ, 6 апр - Sputnik. Сўнгги бир кун ичида Ўзбекистонда янги COVID-19 коронавируси билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар аниқланди. Бундай юқори суръат карантиндаги одамларни тезкор равишда тестдан ўтказиш билан боғлиқ. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов маълум қилди.
“Кеча 76 ҳолат тезлаштирилган тест ёрдамида аниқланди”, - деди Шодмонов.
Унинг маълумотларига кўра, ўтган кун давомида карантиндаги шахслар орасида COVID-19га 4737 та тест ўтказилган.
Вазирлик маълумотларига кўра, 31 нафар беморда пневмония кузатилмоқда, улардан тўққизтасининг аҳволи нисбатан оғир, иккитасининг аҳволи оғир.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, беморларнинг жинси нисбати деярли тенг - 188 эркак ва 202 аёл, аммо ёшига қараб уларнинг сони анча фарқланади. Ўрта ёшли одамлар кўпчиликни ташкил этмоқда. 20 ёшдан 60 ёшгача бўлган беморлар 87,4 фоизни ташкил этади, болалар ва қариялар нисбати жуда паст.
“Барча беморлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари, халқаро тажриба ва белгиланган меъёрларга мувофиқ даволанмоқдалар”, - дея қўшимча қилди Шодмонов.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги пайтда Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 390 кишига етди. 30 киши даволанишга муваффақ бўлди.