ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 310 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, охирги тасдиқланганларнинг барчаси стационар шароитида карантинга олинган фуқаролар орасидан аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ беш нафар бемор коронавирусдан бутунлай тузалиб кетганини хабар қилинган эди. Ўзбекистонда ушбу касалликдан бутунлай соғайганларнинг умумий сони 30 нафарни ташкил этмоқда.