ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Россия пойтахтида бир сутка ичида 536 киши коронавирус юқтириб олди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
Жами Москвада коронавирус билан боғлиқ 3893 та ҳолат қайд этилган. Бу Россиянинг бошқа минтақаларига қараганда энг юқори кўрсатгич.
Россияда ҳозирда коронавирусдан вафот этганлар сони 43 кишини ташкил этади. 333 киши шифо топган.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин мамлакатда коронавирус тарқалишини олдини олиш мақсадида 30 апрелга қадар дам олиш куни деб эълон қилган эди. Бунда ходимларнинг маоши сақланиб қолинади.