Карантин қоидаларини бузиш бўйича етакчи ҳудуд айтилди

© Пресс-служба Национальной гвардии УзбекистанаСотрудниками Национальной гвардии и Министерство внутренних дел было выявлено 2350 случаев несоблюдения карантинного режима
Сотрудниками Национальной гвардии и Министерство внутренних дел было выявлено 2350 случаев несоблюдения карантинного режима - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон бўйлаб карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами 27 486 та ҳолат аниқланган. Биринчи учликка Тошкент, Фарғона вилояти ва Тошкент вилояти киритилган.

ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар Ўзбекистон бўйлаб карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами 27 486 та ҳолат аниқланган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Тошкент шаҳрида – 4 641 та, Фарғона вилоятида – 3 223 та, Тошкент вилоятида – 2 979 та, Самарқанд вилоятида – 2 691 та, Қашқадарё вилоятида – 2 314 та, Наманган вилоятида – 1 872 та, Сирдарё вилоятида – 1 650 та, Андижон вилоятида – 1 570 та, Жиззах вилоятида – 1 554 та, Сурхондарё вилоятида – 1 416 та, Хоразм вилоятида – 1 177 та, Бухоро вилоятида – 1 162 та, Қорақалпоғистон Республикасида - 915 та, Навоий вилоятида – 322 та қоидабузарлик ҳолати аниқланган.

Следственный изолятор, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда аҳоли орасида ваҳима тарқатмоқчи бўлган шахс бир ойга қамалди

4 апрель куни Сирдарё вилояти, Сардоба туманида фуқаро автомашинасида рухсатномасиз одам ташиб юрганлиги аниқланган. Натижада автомашина жарима майдончасига жойлаштирилган.

4 апрель куни Самарқанд вилояти, Пастдарғом тумани, Қаршилик кишлоғида яшовчи 1994 й.т. фуқаро Ж.Б., Наманган шаҳар, “Шаршара” маҳалласи, 2-Пискент кўчасида яшовчи 1987 й.т. фуқаро А.Х., Наманган шаҳар, С.Адашев кўчасида яшовчи 1973 й.т. Х.А.лар рухсатномасиз ўз транспортларида бемақсад юрганликлари аниқланган. Уларнинг автомашиналари жарима майдончасига жойлаштирилган.

4 апрель куни Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани, “Равот” маҳалласида яшовчи 1995 й.т. Ш.А. Тонг 2-берк кўчасида жойлашган автомойкани карантин чекловларига қарамай ишлатиб келганлиги аниқланган. У Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

Янгиликлар лентаси
0