Вазир Шерматов муҳаррир ва ўқитувчиларни ҳамкорликка чақирди

© Sputnik / Рамиз БахтияровМинистр народного образования Шерзод Шерматов
Министр народного образования Шерзод Шерматов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шерматовнинг айтишича, шу вақтгача эфирга кетган 400 дан ортиқ видеодарслардан, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан 4-5 та хато топилиб, чайналмоқда. Баъзи "ташаббускор"лар, ҳатто, ўқитувчиларни обрўсини тўкишга ҳаракат қилишмоқда

ТОШКЕНТ, 4 мар - Sputnik. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ҳозирги оғир шароитда 6 миллиондан ортиқ ўқувчилар вақтларини мазмунли ўтказишларига ўз ҳиссасини қўшаётганлар фаолиятидан хато топиб, уларни устидан кулишга ҳаракатни давом эттиргандан кўра, умумий ташқи душман – коронавирус (COVID-19) эпидемияси олдида бирлашиб, ўзаро ёрдам бериш энг яхши ечим бўлар эди, деб ҳисоблашини таъкидлади.

"Адашмасам, МДҲ давлатлари ичида, айнан Ўзбекистон биринчилардан бўлиб барча синфлар бўйича 3 тилда инклюзив (сурдотаржима билан) онлайн дарсларни ишга туширди.

Кунига ўртача 100 га яқин видеодарслар олинишини инобатга олишимиз зарур. Вақт қисқа экани, ҳамда карантинни инобатга олиб иштирокчилар қисқартирилгани сабабли, хатолар ўтиб кетиши хавфи юқори эди. Шу вақтгача эфирга кетган 400 дан ортиқ видеодарслардан, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан 4-5 та хато топилиб, чайналмоқда. Афсуски, баъзи "ташаббускор" инсонлар томонидан ушбу хатоларга жуда қаттиқ эътибор қаратилиб, ўқитувчиларни обрўсини тўкишга ҳаракат бўлмоқда. Аслида эса кўп ҳолатда бу ҳаракат ўзларининг ижтимоий тармоқдаги гуруҳлари ва каналларининг фаоллигини оширишга қаратилган", - дейилади вазир саҳифасида эълон қилинган постда.

Шерматовга кўра, ҳозирги оғир шароитда 6 миллиондан ортиқ ўқувчилар вақтларини мазмунли ўтказишларига ўз ҳиссасини қўшаётганлар фаолиятидан хато топиб, уларни устидан кулишга ҳаракатни давом эттиргандан кўра, умумий ташқи душман – коронавирус (COVID-19) эпидемияси олдида бирлашиб ўзаро ёрдам бериш энг яхши ечим бўлар эди.

"Агар ҳақиқатда миллатимиз саводхонлиги учун шунчалик куйиниш бор бўлса, сизни ушбу жараёнга ёрдам беришга таклиф этамиз. Видеодарслар эфирга кетишидан аввал уларни кўриб берувчи муҳаррирларга эҳтиёж жуда катта", - деган Шерматов ва ёрдам беришни истайдиганлар bit.ly/onlinemaktabyordam орқали боғланишлари мумкинлигини эслатиб ўтган.

Янгиликлар лентаси
0