Мирзиёев ва Раҳмон коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилишди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев и Эмомали Рахмон провели встречу
Шавкат Мирзиёев и Эмомали Рахмон провели встречу - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Икки президент мулоқот давомида коронавирус инфекцияси тарқалишига йўл қўймаслик ва минтақада пандемия оқибатларига қарши самарали курашиш мақсадида ўзаро ҳамкорлик ва яқиндан мувофиқлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратганлар

ТОШКЕНТ, 4 апр - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Тошкентдаги Экспомарказда ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ўз иш фаолиятини бошлади. - Sputnik Ўзбекистон
Беминнат ёрдам: Тошкентдаги хайрия ёрдам маркази қандай ишламоқда

Президентлар икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар ҳамда шерикликни, биринчи навбатда савдо-иқтисодий, инвестициявий, банк-молия, маданият ва таълим соҳаларида кенгайтиришнинг истиқболли йўналишларини кўриб чиқдилар, дейилади хабарда.

Эришилган келишувлар, шу жумладан мамлакатларимиз пойтахтлари ўртасида қабул қилинган “йўл харитаси”ни амалга ошириш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида ўзаро манфаатли кооперация лойиҳаларини илгари суриш бўйича қўшма фонд ташкил этишни жадаллаштириш муҳимлиги қайд этилган.

Коронавирус инфекцияси тарқалишига йўл қўймаслик ва минтақада пандемия оқибатларига қарши самарали курашиш мақсадида ўзаро ҳамкорлик ва яқиндан мувофиқлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Томонлар мамлакатларимизда кўрилаётган биринчи навбатдаги превентив чоралар ва эпидемиологик вазиятни назорат қилиш тадбирларини тўлиқ қўллаб-қувватлаганлар.

Коронавирусга қарши курашишда фаол ҳамкорликни давом эттириш муҳим экани таъкидланган.

Давлат раҳбарлари, шунингдек, минтақавий ҳамкорликка оид ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашишган.

 

Янгиликлар лентаси
0