Кўнгилли ёшлардан иборат операторлар 1197 қисқа рақами орқали ёрдамга муҳтож шахслар, ёрдам беришда ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлган кўнгиллилар ва хайрия қилишни истовчи фуқаролар маълумотларини қабул қилишни бошлаган.
Марказнинг биринчи кунида шаҳарнинг 11 туманидаги 770 оилага кундалик энг зарур бўлган озиқ-овқат (товуқ гўшти, ун, гуруч, картошка, пиёз, шакар, ёғ, макарон) маҳсулотлари етказиб берилган. Бунда 100 нафар кўнгиллилар бевосита қатнашган.
Марказга қўнғироқлар кўпайганлиги ва боғланишда кутиш ҳолларини олдини олиш мақсадида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида яна қўшимча телефон аппаратлари икки баравар кўпайтирилди ва алоқа тизими яхшиланди.
Хайрия марказида тасвирга олинган суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.