Ариза берувчи рухсатнома олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)да рўйхатдан ўтади. Тўлов ундирилмайди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси (Эпидемияга қарши курашиш қоидаларини бузиш) билан жазо белгиланган. Фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 30 бараваригача (4 млн 460 минг сўмдан 6 млн 690 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса —30 бараваридан 50 бараваригача (6 млн 690 минг сўмдан 11 млн 150 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.