"Дадажон, йўқлигингизга ишона олмаяпман": Лола Йўлдошева отасига атаб таъсирли пост ёзди

© Instagram / lolaofficialСвадьба Лолы Юлдашевой, фото с Равшаном Юлдашевым
Свадьба Лолы Юлдашевой, фото с Равшаном Юлдашевым  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хонанда Лола Йўлдошева ўз постида отаси Равшан Йўлдошевнинг йўқлигига ишона олмаётгани ҳақидаги қалб оғриғини баён этган ва марҳумни ўтган туғилган куни билан табриклаган

ТОШКЕНТ, 3 апр - Sputnik. Ўзбекистондаги замонавий шоу-бизнес асосчиси Равшан Йўлдошевнинг қизи, таниқли хонанда Лола Йўлдошева отаси хотирасига бағишлаб таъсирли пост ёзиб қолдирди.

"Дадажон❤️ Менинг энг сахий, энг яхши, энг доно, энг севикли инсоним!🙏 Сизни энди бошқа ҳеч қачон кўра олмаслигимга, ҳеч қачон Сиздан маслаҳат сўрай олмаслигимга, ҳеч қачон овозингизни эшита олмаслигимга, учрашганимизда юзингиздан икки марта бўса ололмаслигимга, ижод мавзусида Сиз билан баҳслаша олмаслигимга ва навбатдаги ишим учун Сиздан босиқ мақтов эшита олмаслигимга ишонишим қийин бўляпти...

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Lola Yuldasheva (@lolaofficial_)

Дадажон, биламан, ўртамиздаги ришта ҳеч қачон узилмайди, фақат энди бу бошқа мулоқот бўлади, бошқа энергетик даражадаги, мен буни биламан, ҳис қиляпман🙏 Менинг вужудимда Сизнинг набирангиз, Сизнинг бир қисмингиз бўлган жажжигина қизалоқ юракчаси урмоқда, Аллоҳ уни менга мана шу оғриқни енгиб ўтиш, янги ҳаёт учун курашишимчун инъом этган... Менинг қизим, албатта, ўз буваси билан фахрланади, чунки у нафақат энг сахий, ақлли ва ажойиб инсон эди, балки даҳо даражада ижодкор ҳам эди. У тарихни яратди, Ўзбекистонда замонавий эстрада мусиқасига асос солди ва бу мусиқаларда бир неча авлод ўсиб-улғайди! Туғилган кунингиз билан Дадажон❤️ Сизга муҳаббатим чексиз!🙏😢", - деб ёзган Лола ва ҳамдардлик сўзлари учун барчага миннатдорлик билдириб қолган.

Эслатиб ўтамиз, хонанданинг отаси Равшан Йўлдошев 30 март куни юрак хуружидан вафот этган эди.

Янгиликлар лентаси
0