ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. 2 апрель куни тунги соат 22:15 да Афғонистон энерготизими истеъмоли 450 мВтдан “ноль” қийматгача камайди, деб хабар қилди "Ўзбекистон МЭТ" АЖ ахборот хизмати.
Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ва Афғонистонга электр энергиясини узатиб берувчи 220 кВли ҳаво тармоқларида авария ҳолати юз бермаган. Соат 22:30да экспорт амалиётининг маълум қисми тикланиб, 50 МВтни ташкил этди ва ҳозирги пайтда ҳаво тармоқлари ушбу юклама билан ишламоқда.
“Da Afghanistan Breshna Sherkat”дан олинган тезкор маълумотларга кўра, Афғонистон ҳудудидаги ҳаво тармоғи таянч устунлари шикастланган ва айни пайтда афғонистонлик энергетиклар томонидан носозликларни баратараф этиш юзасидан тегишли ишлар олиб борилмоқда.