Ўзбекистонликлар карантин вақтида қандай китобларни мутолаа қилишмоқда?

© Unsplash / Priscilla Du Preez Девушка читает книгу
Девушка читает книгу - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мамлакатда карантин режими эълон қилингандан кейин, гарчи савдо дўконига келадиганлар сони кескин камайган бўлса-да, аммо китоб сўраб қўнғироқлар қилувчилар сони ошган

ТОШКЕНТ, 2 апр - Sputnik. Ўзбекистонликлар карантин даврида қандай китобларни энг кўп харид қилишаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири "Шарқ зиёкори" маркази директори Умид Холиқовдан олинган маълумотларга таяниб хабар бермоқда.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Китоб ўқиш даражаси етарли эмас – Шавкат Мирзиёев

"Мамлакатимизда карантин режими эълон қилингандан кейин, гарчи савдо дўконига келадиганлар сони кескин камайган бўлса-да, аммо қўнғироқлар сони ошди. Кўпроқ биздан маслаҳат сўрашаяпти, нима тавсия қиласиз деб. Лекин кўпчилик фарзандлари учун китобларга қизиқаяпти. Бундан кўринадики ота-оналар фарзандлари карантин вақтида уйда китоб ўқиши учун қайғурмоқда", - деди Ҳолиқов.

Марказ томонидан ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, болалар учун рус ва ўзбек тилидаги адабиётлар орасида энг кўп харид қилингани Худойберди Тўхтабоевнинг "Ширин қовунлар мамлакати" эртаги, Марк Твеннинг "Приключения Гекльберри Финна" саргузашт асари, инглиз ёзувчиси Жон Р.Р.Толкиннинг "Хоббит, или туда и обратно" қиссаси, Абдулла Қаҳҳорнинг "Ўтмишдан эртаклар"и, шунингдек, "Приключения Незнайки", "Остров сокровищ" ва "Приключения Пиноккио" саргузашт асарлари энг кўп сўралган ва харид қилинган китоблар рўйхатидан ўрин олмоқда.

"Карантин даврида республикамизда китоб ўқиш учун анча қулайликлар яратилди. Масалан болалар кутубхонасининг электрон кутубхонаси, Миллий кутубхона сайти, "Ҳилол нашр" нашриётининг электрон китоблари бепул таклиф этиляпти", - деб қўшимча қилди Ҳолиқов. 

Эслатиб ўтамиз, сал олдин РИА Новости пандемия туфайли россияликлар орасида эпидемия ва турли касалликларга оид адабиётларга талаб кескин кучайгани ҳақида хабар берган эди. Булар Яна Вагненинг - "Вонгозеро",Франк Тильенинг" - Пандемия", Габриэль Гарсиа Маркеснинг "Вабо ва муҳаббат"и ва Алексей Сальников қаламига мансуб "Петровы в гриппе и вокруг него" асарларидир.

Янгиликлар лентаси
0