Стикер олмоқчи бўлган "иномарка" эгалари ёппасига аризасини қайтариб олди

© Давлат хизматлари агентлигиВладельцы дорогих иномарок массово отзывают свои заявки на стикеры-разрешения
Владельцы дорогих иномарок массово отзывают свои заявки на стикеры-разрешения - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Стикер олмоқчи бўлган номувофиқ даъвогарлар номи эълон қилиниши айтилганидан сўнг 9 мингга яқин иномарка эгалари ўз аризасини қайтариб олди.

ТОШКЕНТ, 2 апр - Sputnik. Стикер олмоқчи бўлган қимматбаҳо автомобиллар эгалари ёппасига ўз аризаларини қайтариб олмоқда. Бу ҳақида адлия вазири Русланбек Давлетов "Ўзбекистон 24" телеканалида хабар қилди.

Маълумки 30 мартдан бошлаб Тошкент ва бошқа вилоят марказларида шахсий транспорт ҳаракатланишига чеклов қўйилган. Фақат озиқ-овқат маҳсулотлари ташувчи, курьерлик хизматлари кўрсатувчи корхоналар  автомобиллари махсус рухсатнома-стикер олган ҳолда ҳаракатланишлари мумкин.

Бироз олдин Давлат хизматлари агентлиги шу кунларда ноқонуний йўл билан рухсатнома олишга ҳаракат қилаётган шахсларга жиддий огоҳлантириш билан чиқди. Агентлик, хусусан, қалбаки ҳужжатлар асосида ноқонуний равишда ана шундай рухсатномага эга бўлишга ҳаракат қилаётган қимматбаҳо иномаркалар эагалари номларини очиқлашини эълон қилган эди.

“Махсус рухсатномаларга асоссиз равишда эга бўлишга ҳаракат қилиш ҳолатлари аниқланганда, бундай шахсларга доир маълумотлар жамоатчиликка очиқ етказилади... Замонамиз “қаҳрамони” бўлишдан ўзингизни асранг!”, - дейилган Агентлик хабарида.

Адлия вазири Русланбек Давлетов айтишига кўра, ушбу мурожаат эълон қилинганидан сўнг 8900 нафар “имтиёз ишқибозлари” стикер учун топширган аризаларини қайтариб олган.

Давлат Хизматлари агентлиги маълумоига кўра, айни дамда Республика миқёсида 130 мингг яқин ариза қабул қилинган бўлиб, улардан 69 196таси кўриб чиқилган. Кўриб чиқилган аризалардан 15693 таси мувофиқ деб топилиб уларга рухсатнома берилган. Қолган 53 503та ариза – белгиланган талабларга жавоб бермайди деб топилган ва рад жавоби берилган.

© Правовая информацияСтикер дающий разрешение на передвижение автомобиля во время карантина
Стикер олмоқчи бўлган иномарка эгалари ёппасига аризасини қайтариб олди - Sputnik Ўзбекистон
Стикер дающий разрешение на передвижение автомобиля во время карантина
Янгиликлар лентаси
0