ТОШКЕНТ, 31 мар - Sputnik. Бугунги кунда карантин давом этиш вақтига қараб, Олий таълимдаги айрим жараёнларнинг амалга ошиш даври ўзгариши мумкин. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов маълум қилди.
Жорий йилнинг 31 март куни АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов иштирокида брифинг ўтказилди.
Унда “Коронавирус туфайли олий таълимда ёзги таътил бўлмаса, ёки навбатдан ташқари таътил давом этса ўқишни кўчириш масаласи қандай бўлади? Қандай ариза қабул қилинади?” каби савол юзасидан жавоб берилди.
Абдували Холиқовнинг маълум қилишича, бугунги кунда карантин давом этиш вақтига қараб айрим жараёнларнинг амалга ошиш даври ўзгариши мумкин.
- Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги карантин даври тугаши билан тегишли жараёнларни амалга ошириш чораларини кўрмоқда, - дея жавоб берди у.