“Корона”ни ўлдирадиган ҳаво қачон келади – синоптиклар жавоби

© Ana_JАномальная жара
Аномальная жара - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Биолог Анча Баранова юқори ҳароратда вирус “қуриши” ва “бузилиши” ҳисобига коронавирус тарқалиши секинлашини айтди.

ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. COVID-19 тарқалишини “тўхтатиш”га қодир бўлган иссиқ ва қуруқ ҳаво Россиянинг Европа қисмида июн ойи бошида, Москвада ва мамлакатнинг катта қисмида июлда келади. Бу ҳақда РИА Новости’га Гидрометмарказ илмий раҳбари Роман Вильфанд маълум қилди.

Пробирка с коронавирусом 2019-nCoV - Sputnik Ўзбекистон
COVID-19’дан дори-дармонсиз даволаниш шарти маълум қилинди

“Июн ва май ойларида 21-23 ҳароратли алоҳида кунлар бўлади“, - деди мутахассис.

МГУ профессори, жўғрофия фанлари номзоди Павел Константиновнинг сўзларига кўра, Россиянинг кўплаб шаҳарларида энг иссиқ бу июль ойи бўлишини айтди.

Биология фанлари доктори, GMU Тизимли биология мактаби профессори (АҚШ) Анча Баранова юқори ҳароратда вирус қуриши, бунинг оқибатида “бузилиши” ҳисобига коронавирус тарқалишини “тўхтатишини” тушунтирди.

“Вирус барибир бўлади, лекин инфекцион эмас, бузилган бўлади. Бу дарҳол содир бўлмайди. Агар ҳозирги шароитда вирус жисмлар юзасида уч кун ”қолса”, иссиқ ҳавода шу жисмда уч соат “ўтириши” мумкин. Уч соатда бу предметга камроқ одам тегади. Шуни ҳисобига вирус юқтирган кишилар сони камаяди”, - деди Баранова.

Бу ёпиқ хоналарга тегишли эмас. “Кондиционер бор жойда, вирус тирик қолади. Мен фақат очиқ ҳаво ҳақида фикр билдирдим”, - деди биолог.

Янгиликлар лентаси
0