Тошкентда карантинда тўй бошлаган фуқаролар устидан жиноят иш қўзғатилди

© AP PhotoПатрульная машина узбекской милиции
Патрульная машина узбекской милиции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Карантин вақтида тўй ва маросимлар ўтказмаслик ҳақидаги қарорини менсимаган ҳолда бамайлихотир тўй ўтказаётган хонадон эгалари ИИБга олиб келинди.

ТОШКЕНТ, 30 мар - Sputnik. Тошкентда белгиланган қатъий карантин чораларини бузиб тўй маросимини бошлаган фуқаролар устидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати маълум қилмоқда. 

Жорий йилнинг 28 март куни соат 15:30 ларда Юнусобод туманида яшовчи 1965 йилда туғилган фуқаро А.Ш. нинг хонадонида “Куёв навкар” тўй маросимининг ўтказилаётгани аниқланган. Ҳудуд профилактик инспектори томонидан  мазкур оилавий тадбир тўхтатилган  ва уни ўтказаётган эгалари ҳудуд Ички ишлар  бўлимига олиб кетилган.

Аслида тўй эгаси ҳудуд профилактика инспектори ва маҳалла раиси томонидан тўй маросимларини ўтказиш вақтинчалик тақиқланганлиги ҳақида 27 март куни огоҳлантирилган бўлган. Шунга қарамай, тўй эгалари карнай-сурнай садолари билан тўй ҳаракатларини бошлаган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 257-1-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар махкамасининг 176 сонли қарорида коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлашгунга қадар, ҳар қандай тўй маросимлари ва оилавий тадбирлар ўтказилишииннг тўхтатилгани ҳақида белгиланган.

 

 

 

 

Янгиликлар лентаси
0