ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. ИИВ шахсий автомобилни бошқариш тақиқлангани билан боғлиқ тартибни бузганлик учун жавобгарликни маълум қилди.
Ушбу қоидабузарлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси (Эпидемияга қарши курашиш қоидаларини бузиш) билан жазо белгиланган.
... фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 30 бараваригача (4 млн 460 минг сўмдан 6 млн 690 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса —30 бараваридан 50 бараваригача (6 млн 690 минг сўмдан 11 млн 150 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Бугун, 29 мартдан бошлаб соат 15.00 да махсус рухсатномани олиш учун аризани электрон тарзда my.gov.uz портали орқали топшириш мумкин бўлади.
Автомобилда ҳаракатланиш учун махсус рухсатномани қаердан олса бўлади – рўйхат
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 30 март Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)лар асосида автотранспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилади. Шахсий манфаат йўлида машинадан фойдаланиш қатъиян ман этилади.