Бугун 600 мингдан зиёд инсонлар дунё бўйича янги турдаги коронавирус билан касалланган. COVID-19 қаердан пайдо бўлган ва у шунчалик даҳшатлими, иссиқ кунлар келиши билан вирус йўқолиш эҳтимоли ҳақидаги фикрларда қанчалик жон бор, умуман, инсон иммунитетини ошириш борасида қандай тавсиялар бор деган саволлар билан Sputnik мухбири биолог Шоҳида Султоновага мурожаат қилди.
Ҳеч кимга сир эмаски, бугунги кунда коронавирус пандемияси бутун дунёни хавотирга солмоқда. Афсуски, инфекция Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. Мамлакатда унинг тарқалишининг олдини олишга қаратилган қатор чоралар кўрилмоқда.
- Шоҳида Раҳимбердиевна, айтингчи, пневмания келиб чиқиш сабаблари нима билан боғлиқ ўзи?
- Ҳаммамизга маълум, бугунги кунда дунёни таҳликага солган коронавирус пневманияси илк бор Хитойнинг Ухань шаҳридаги аҳолининг пала-партиш овқатланиши, асосан, ҳайвонлар билан боғлиқ бўлиб, билганимиздек улар ҳатто ҳайвонларни тириклайин истеъмол қилишлари, шунингдек, денгиз ҳайвонлари, илон, каламуш ҳаттоки кўршапалакларни ҳам тириклайин истеъмол қилиш оқибати дейилмоқда. Аслида у ердаги антисанитария ҳолатларининг аянчли кўринишлари оқибатида турли инфекциялар бирлашуви натижасида юзага келган мутант даражасидаги пневмания деб ҳисоблаш ҳам мумкин.
- Коронавирусни тўлиқ ўрганиш учун илм-фанга қанча вақт керак бўлади? Бугунги кунда гоҳ у, гоҳ бу давлатларда яратилгани ҳақида хабарлар учраб турибди. Нега бу вакциналар бозорларга чиқмаяпти?
- Аввалом бор “Ҳар касални берган Оллоҳ давосини ҳам бергувчидир” деб муқаддас китобларимизда бекорга ёзилмаган. Шундай экан инсон ҳаётига бир синов тариқасида кириб келган бу дарднинг давосини ҳам ўзи бергувчи эканлигига ишонишимиз керак, албатта. Бу билан кутиб туриш керак эмас, олим ва мутахассисларни изланишларига ҳам боғлиқ. Биз ана шу давосини ақл билан излаш учун меҳнат ва тинимсиз ақл идрокни ишлатиб, уни топишга ҳаракат қилишимиз керак. Ўзингизга маълум, ҳозирда бутун дунё олимлари унинг давосини топиш учун тинимсиз ҳаракатлар қилишмоқда. Ҳозирда давосини топилганлиги оммавий ахборотларда берилаётган бўлсада унинг синов муддатлари, яъни клиник натижасини кутиш учун вақт талаб қилинаётгани ҳам айтилмоқда. Шунинг учун ҳам бу ҳақида аниқ маълумотлар берилмаган. Қолаверса, бу билан изланишлар тўхтади дегани эмас. Аксинча ҳозир ҳам бунинг олдини олиш борасида вакциналар яратиш ишлари шиддатли даражада олиб борилмоқда.
- Инсонда бу вирусга қарши иммунитет ҳосил бўлиши мумкинми? Қанча вақт талаб этилади?
- Мен бир нарсани таъкидлаб ўтмоқчиман. Бугунги кунда инсоният ўз ҳаёти мобайнида озуқланиш, яъни озиқ-овқатдан маҳсулотларидан фойдаланиш овқатланиш рационини ниҳоятда қалтис равишда бузганлигини тан олишимиз керак. Замон тараққиёт сари интилгани сайин турмуш шароитимизда ижтимоий ва иқтисодий соҳалардаги туб ўзгаришлар натижасида овқатланиш жараёнимизга ҳам сунъий равишда кимёвий озуқалар шахсий ҳаётимизни кўндиришга ўз-ўзидан тарбиялай бошлади. Атрофга эътибор бериб инсонлар яшаш муҳитидаги кўникмалари асосида таҳлилий хулосалар олишимиз мумкин. Мисол учун қишлоқ шароитида улғайган ўн нафар 25 ёшли йигитлар, шаҳарлик шу ёшдаги йигитлар билан солиштирувга этибор қаратадиган бўлсак. Иккала вакиллар ўртасида 70 % қишлоқда ўсган йигитлар тарозини боса оладилар. Бунга сабаб: 1. Табиий озуқланиши 95% ни сунъий озуқланиш 5% ни ташкил қилиши. Шаҳарликларда эса аксинча 50%-35% гача табиий қолган 50-65% сунъий озуқланиш натижасида инсон организмидаги физиологик ва биологик қувватларни ташкил қилиши маълумлиги аниқланади. Бу нафақат бундай ёшдагилар балки аҳолининг барча қатламида бу кўрсаткичлар мужассам. Бу дегани манашу сунъий озуқланиш оқибатида организмдаги иммунитет қуввати қанчалар кучга эга эканлигини кўриш мумкин. Бундай иммунитет пастлиги айрим ҳолларда қишлоқ шароитларида ҳам вақтида овқатланмаслик, ёки пала-партиш ошқозонни алдаш оқибатида ҳам вужудга келади. Бундай ҳоллар бугунги кундаги инсонлар организмидаги иммунитет танқислиги кузатилиши жараёнида талаб даражасида эмаслигини кўрсатмоқда. Агар инсон организмида иммунитет танқислиги бўлдими у организм турли касалликлар балки, юқумли вирусларга мойиллиги юқори ҳисобланади. Сунъий озуқланиш деганда нималар кўзда тутилади деган савол ҳам бўлиши мумкин. 1. Турли реклама қилинаётган бежирим идишдаги ичимликлар ёки болалар учун турли енгил озуқабоп маҳсулотлардир. Буларнинг сақланиш муддати узайиши ва турли таъм ва хушбўй хид берувчи кимёвий концентратлардан қўшилиши.
Кундалик ҳаётимиздан ўрин олаётган чет элдан кириб келаётган сунъий етиштирилган ва сунъий озуқ овқат маҳсулотлари бўлиб, энг ҳавфлилиги пальма (зайтун) мойи қўшилган маҳсулотлар ҳамдир. Эслатиб ўтмоқчиман, пальма бизнинг иқлимимизга мослашмаган ўсимлик мойи бўлиб, унинг ҳазм қилиш жараёни бизнинг организмимизга сингиб бориши мутлақо зарарли бўлиб, ундан рак тўқималари ҳужайраларининг ёрилиши ва иммунитет емирилиши оқибатларини юзага келтиради. Шунинг учун ҳам айрим Европа давлатлари, шунингдек, Россия ҳукумати пальма мойини озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидан 2011 йил қонунан савдодан чиқариб ташлаганлигининг сабаби ҳам шунда. Бундай мисолларни кўплаб келтиришимиз мумкин. Асосий маслаҳатим бугунги кунда ўзимизнинг табиий муҳитимизда етиштирилаётган маҳсулотлардан кенг фойдаланишимиз шунингдек табиий шароитимизда маҳаллий ва ёввойи муҳитда ўсаётган доривор ўсимликларимиздан кўпроқ фойдаланишни тавсия қиламан. Уй шароитида иммунитет фаолиятини яхшилаш мақсадида ўрик қоқи (ўрик туршаги), чилонжийда қоқиси, олма ва турли мевалар аралашмасидан таёрланган компотлар таёрлаб истеъмол қилиш, қора кишмиш майизини 6 соат мобайнида қайнаган сувга солиб қўйиб кейин истеъмол қилиш ҳам иммунитетни қувватини оширади. Шунингдек, ҳозирда бозорларимизда сотилаётган имбир (занжабил) дан кенг фойдаланиш ҳам мақсадга мувофиқдир. Айниқса, имбирнинг ҳусусияти нафақат иммунитет ошиши балки турли касалликларни олдини олишда айниқса юқумли касалликлардан сақланиш ҳусусиятига эга. Имбирда ошловчи моддалар мавжуд бўлиб, организмдаги турли ёт хилларни ва қон таркибини тозалаши натижасида мия фаолиятини яхшилайди. Кўзни равшанлаштиради, жисмоний ва биологик қувватни оширади. Ўзбекистон тупроғи олтиндан-да, қиммат хусусиятга бойлиги ундаги табиий ўсимликларимиздаги доривор ҳусусиятларидан кўришимиз мумкин. Халқимизга ҳозирда уй шароитида бундай доривор гиёҳлардан фойдаланишнинг яна бир осон йўли табобат илмига оид китобларни кўпроқ ўқишлари ёки интернет тармоқларидан олиб билиб олишлари имкониятларидан фойдаланишларини тавсия қилардим. Шу билан бирга хом пиёздан имкон қадар кўпроқ истеъмол қилишлари керак.
Иммунитет қувватини оширишда катта муддат талаб қилинмайди. Тўғри ва вақтида овқатланиш билан бирга қўшимча табиий озуқалардан кенг фойдаланиш ва дамламалардан барбарис (зирк), наъматак, қалампирмунчоқ қайнатмаларидан ва ўрик қоқи қайнатмасини кўпроқ истеъмол қилишлари муҳим.
- Коронавирус мавсумий, қуёшли кунлар келиши билан у йўқолади, деган гаплар қанчалик тўғри?
- Юқорида айтиб ўтганимдек, инсон организми турли сунъий озуқаланиш оқибатида иммунитет танқислиги кенг оммалашган. Айниқса, ҳозирда дўконларда сотилаётган ичимликлар таркибидаги концервантлар инсон организмидаги керакли меъёрида сақланиши керак бўлган моддаларни ювиб ташлаши, ошқозон ичак деворларидаги керакли микробиологик органларни емирилиши оқибатида организмдаги қувватсизлик кучайиши ёки сунъий суюқликлар танада сақланиши оқибатида ҳар қандай вирус танага осон кириб бориб у ерда ривожланиш эҳтимоли юқори. Айниқса, коронавирус асосан намлик кўп сақловчи органларда тез ривожланиши кузатилганлиги сабабли бундай фикрлар оммалашмоқда. Оддий халқимизга оддий тушунтириш ишлари кўпроқ уларга ижобий натижани кўрсатади. Мисол қилиб кўрсатсак, эътибор берамиз, бирор кўчат сувсизланиб қолса, ўз-ўзидан яшовчилик ҳусусияти пасайиб нобуд бўлиш эҳтимоли юқори бўлади. Агар унга сув қуйсак, танасидаги сув миқдори кўпайиб ҳаёт манбаии ошади. Яна шуни айтишим зарур, ҳозирда сув истеъмол қилиш талабимиз кучайиб бормоқда. Кун исиган сари чанқоқни босиш учун кўча-кўйдан, албатта, минерал сувларни сотиб оламиз. Эътибор беринг, сув ичганимизда қанчалар танамиз яйраб, тана ҳароратимиз меъёрлашиб тетиклашамиз. Корновирус ҳам шундай яшовчанлик ҳусусиятига эга. Биз мана шу жойда бир нарсадан ҳушёр бўлишимиз шарт. Минерал сувлар тана ҳужайраларини яшнатгани яхши, албатта, лекин танадаги намлик юқорилиги ҳар қандай вирусни ҳам танамизда кенг тарқалиши имкони катта.
Қайнатилган сув эса тана намлигини сақлаш билан бирга ундаги турли вирус ҳужайраларини қонга синдирилишини олдини олиш яъни ҳимояловчи қобиғини яратади. Қайнатилган сув оғир бўлиб хом, яъни тирик сувга нисбатан организмда микробларни ўлдириш ҳусусиятига эга. Шунинг учун албатта хозир минерал ёки водопровод сувларини истеъмол қилишдан тийилиб имкон қадар қайнатилган сувни ёки чойни кўпроқ истеъмол қилиш муҳим. Ҳаттоки йўлда кетаётган шароитингизда ҳам қайнатилган сувни ёнингизда олиб юришни тавсия қиламиз. Қуёш нури ҳарорати кучайган сари вирус ўлишининг тахмини ҳам шунда. Шуни таъкидлашимиз мумкинки, агар юқтириб олган одамда вирус ўлмаслиги мумкин, лекин юқумли даражаси пасайиши кўзда тутилган. Шунинг учун ҳам асосий вазифамиз карантин қоидаларига риоя қилиб уйдан чиқмай ўтириш муҳим.
- Коронавирус аломатлари қандай намоён бўлади ва агар инсон ўзида бу аломатларни сезса, биринчи галда нима қилиш керак?
- Коронавирус аломатлари деярли бир хил кузатилмоқда. Аввал томоқ қичиши ва йўтал тутиши, иситма кўтарилиши билан сезилади. Уни оддий грипп аломати деб ҳам бўлмайди. Гриппда ҳам айрим ҳолларда шундай бошланиш аломатлари юзага келиши мумкин. Лекин унинг фарқи бурун шиллиқларидан сув оқиш каби аломатлар бўлмайди. У иситма кўтариб, ҳолсизлик пайдо қилади. Сўнг ўпкага ҳаво етишмаслиги, нафас қисиши кузатилиб физиологик ва биологик қувватни пасайтиради. Айниқса, кекса ёшлардаги одамларда кўпроқ авж олиши ва ҳатто ўлим даражасига олиб келиши мумкин. Юқорида айтиб ўтилганидек, вирус яшовчанлиги имкон қадар иммунитети паст ёки биологик қуввати паст организмларни енгиш ва у ерда ривожланиш имкони вирус учун қулайдир. Бундай ҳолатларни сезган одам албатта биринчи тез ёрдам чақириши ва тиббиёт ходимларига мурожаат қилиши шарт. Коронавируснинг юқиш даражаси юқори бўлганлиги сабабли атрофидаги инсонлар ҳам албатта ҳимояланиш изоляциясига назоратига олиниши муҳим.
- Карантинни аҳамияти қай даражада муҳим ва умуман карантин фойда берадими?
- Албатта, бундай ҳолатда карантин ҳолати шартли равишда ташкил қилиниши ўта муҳим аҳамиятга эга. Сабаби коронавирус пнеманияси ўта тез юқумли вирус ҳисобланиб, унинг таъсири юқори даражада аҳоли саломатлигини йўқотиш ва ўлим сонини оширишга олиб келиши мумкинлигини эътиборга олиб, бу қоидаларга аҳолининг риоя қилиш кўникмасини оширилиши шарт. Шу билан бирга коронавирус яшовчанлик таъсири 15 дақиқадан бошлаб таъсир этиши ва 15 кунгача яширин ҳолати сақланиши мумкинлигини англашимиз керак. Олимларни берган маълумотлар кўр, бу вирус табиатан энг кичик ҳужайрадан 100 баробар кичик микро элементдаги ҳужайра бўлиб, уни ҳид ёки чанг сифатида тугул ҳужайра сифатида англаш мушкул. Шунинг учун ҳам инсон ўз-ўзини ҳимоя қилиш қоидаларига албатта ҳаракат қилиши керак. Яна оддий мисол тариқасида тушунтирмоқчиман, бу вирусни тарқалиш меъёри жонли тарзда шундай тушунтираман. Биламиз, орамизда айрим ҳолларда оғзидан нохуш ҳид келиб турадиган инсонлар ҳам бор. Бундайлар билан тўқнашаганимизда имкон қадар узоқ масофада туриб мулоқотда бўлишга ҳаракат қиламиз. Сабаби биз у ҳидни ҳис қиламиз. Агарда димоғимизга кириб кетса, дарҳол сезги органларимизда қарши ҳис уйғониб, жирканиш, яъни ток ургандек физиологик ўзгариш пайдо бўлиб, кўнглимиз айниганини сезамиз. Коронавирус ҳам худди шундай хид каби бу касалликка чалинган инсондан 2-3 метргача нафас йўллари ёки аксириши туфайли тарқатувчидир. Бу вирус фақат ҳидсиз ва кўринмас бўлганлиги туфайли биз буни англамаймиз. Ҳаттоки касалланган бемор ушлаган буюмлар ёки мулоқатдаги пуллар орқали ҳам бизга юқиш эҳтимоли юқори. Коронавирус бизнинг мамлакатимизда ва табиатимизда пайдо бўлгани йўқ. У ташқаридан кириб келаётган ўта хавфли пневмания эканлигини англашимиз керак. Шунинг учун ҳам ҳозирги кунда ҳали оиламизда ҳавоимизни заҳарлагани улгурмасдан ундан сақланишимиз зарур.
Биз ҳозир сезмаган ҳолда бу вирусни юқтириб келган ҳамюртларимиздан тарқалаётган бу иллатни кўзимиз билан кўриш ёки сезиш имкониятига эга эмас эканимизни билган ҳолда бизнинг вазифамиз ташқи муҳитдан алоқада бўлишдан сақланиш, зарурат билан кўчага чиқиш керак бўлса одамлардан икки метр узоқликда масофа сақлашимиз зарур.
- Коронавирус туфайли даҳшатга тушмаган одамнинг ўзи йўқ. Ваҳимага тушганларга қандай маслаҳат берасиз?
- Карантин туфайли даҳшатга тушган одамнинг ўзи йўқ деган гапингизга қўшилмайман. Сабаби бизнинг халқимиз бундай ҳолатларни яқин даврлар мобайнида кузатмаганлигклари сабабли бу масалага турлича эътибор қаратишмоқда. Кимдир яширин ҳолатда тўй-маъросимлар, турли йиғилишлар ташкил қилишни ҳали ҳам давом эттираётганликлари телевидения орқали ИИБ тамонидан берилаётган ҳабарлардан кўриб, биолог мутахассис сифатида бундай ҳолатларни мутлақо қоралайман.
Юқорида айтиб ўтганимдек, бу коронавирус тарқалиш ҳавфи юқори эканлигини халқимиз англаши шарт. Ва бугунги карантин ҳолатига бирдамликда ёндашиб керак бўлса телефонлар орқали ҳам бир-бирини огоҳликка чақиришлари муҳимдир. Энди даҳшатга тушаётганларга келсак. Ҳали бизнинг уйимизга кириб келмаганини ҳисобга олиб, асосан ундан ҳимояланиш усулларини қўллашимиз шарт. Аввало оила аъзоларимизни ташқарига чиқармаслик, уй шароитида иммунитет қувватини оширувчи табиий манбаалардан кенгроқ фойдаланиш, овқатланиш рационини тўғри ташкил қилиш. Қолаверса, уйдаги барча оила аъзолари билан ҳамжиҳатлиликда уйнинг ўзида турли жисмоний ва ақлий меҳнатларни ташкил қилиб хотиржам уйда карантин қоидаларига риоя қилиб ўтиришлари мумкин. Даҳшатга тушиш ёки қўрқувдан ўз-ўзидан келиб чиқадиган йўқ ердаги касалликларни ўзида пайдо қилиб олиш хавфидан сақланишлари керак. Инсон ваҳимага тушганда ўз-ўзидан иштаҳаси ва кайфияти йўқолиб бориши туфайли иммунитет қуввати шунча пасайиб боради. Яна шуни таъкидлашим жоиз, занжабил ва юқорида айтилган маҳсулотлар уйда бўлмаса, ёнғоқ чақилганидаги ички пўстлоғи, бодом пўчоғи, саримсоқпиёз қобиғи пўстлоқларидан истеъмол қилаётган чойингизга аралашма сифатида дамлаб истеъмол қилиш ҳам тинчлантирувчи, иммунитетни оширувчи ва турли инфекцияларни ўлдирувчи ҳусусиятига эга. Шунингдек, организмга катта ижобий шифобахшлилиги юқори. Албатта, исириқдан фойдаланишимиз зарур. Айниқса, ҳозир мевали ва манзарали дарахтлар гуллари атрофимизда мўл. Мевалар гулларидан чойга қўшиб истеъмол қилиш, қолаверса, тол гулларидан чойга қўшиб ичиш ҳам жуда катта фойдали томонлари юқори. Кўпроқ ҳолватар, атала, кўкдан тайёрланган таъомлардан кўпроқ истеъмол қилишимиз зарур. Яна бир нарсани эслатиб ўтмоқчиман, уйингизда қаттиқ нонлар бўлса уни туйиб талқон қилиб истеъмол қилсангиз ошқозонга тушган ҳар қандай вирусни танага сингишини олдини олади. Қаттиқ нон, яъни сухари ҳам кўпроқ истеъмол қилиш зарур.
- Ниқоблар ҳақида фикрингиз. Улар фойда берадими? Масалан, америкалик эксперт ниқобларни касал одам таққандагина фойдали, деган фикрни билдирган эди. Бу борада қандай фикрдасиз?
- Ниқобдан фойдаланиш бу ўз ўзимизни ташқари ҳаводан ёки турли томчилар орқали юқиш мумкин бўлган бактериялар ва вируслардан сақланиш учун ҳимоя воситасидир. Шуни англашимиз керакки, оғиз ва бурун бўшлиқлари деворчалари юпқа ва сезувчанлиги кучли бўлиши билан бирга таъсир кўрсатиш жуда осон юпқа қаватли девор пардаларидан иборат. Шунинг учун ҳам, албатта, бугунги шароитда бундай ҳимояланиш воситасидан фойдаланишимиз қатъий талаб қилинади. Америкалик эксперт мулоҳазасига қўшилмайман. Сабаби оддий грипп эпидемияси даврида бемор бошқаларга тарқатмаслик учун шундай ҳимояланиши зарур. Коронавирус инфекцияси айтиб ўтганимдек, энг майда ҳужайрали вирус бўлгани сабабли у ҳавода ҳам сузиб юриши кимнингдир организмига ҳаво орқали осон кириб бориши ёки қайсидир жисмда қўниб турган зарра бошқа организмга турли йўллар билан кириб бориши ўта хавфлидир.
Шунинг учун нарсаларни ушлашда, айниқса, пул ва бошқа мулоқат даврида узлуксиз муомилада турувчи манбааларни ушлашда ҳам махсус ҳимояланиш воситалари зарур. Яна таъкидлайман, коронавирус ташқи муҳитда 15 минутдан 15 кунгача яшовчанлик хусусиятига эга.