Автомобилда ҳаракатланиш учун махсус рухсатномани қаердан олса бўлади – рўйхат

© Управление безопасности дорожного движения ГУВД г. ТашкентаСотрудники ГУВД осуществляют проверку документов
Сотрудники ГУВД осуществляют проверку документов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда автотранспортда ҳаракатланиш учун махсус рухсатнома берадиган Давлат хизматлари марказлари телефон рақамлари эълон қилинди.

ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Адлия вазирлиги Ўзбекистонда автотранспортда ҳаракатланиш учун махсус рухсатнома берадиган Давлат хизматлари марказлари телефон рақамларини эълон қилди.

Махсус рухсатнома Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида Давлат хизматлари марказлари томонидан берилади. Махсус рухсатномалар бериш тизими жорий йилнинг 29 март соат 09:00 дан амалиётга жорий этилади.

Махсус рухсатнома Марказга ташриф буюришдан олдин, марказга олдиндан телефон қилиб, маълумотлар оператор томонидан тўлдирилганидан сўнг қабул қилинади.

Контрольно пропускной пункт Рахат при въезде в Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда шахсий автомобилларда ҳаракатланиш чекланди

Тошкент шаҳри:

1. Бектемир тумани  (71) 231-84-56; 2. Мирзо Улуғбек тумани  (71) 262-04-70; 3. Миробод тумани  (71) 233-13-47; 4. Олмазор тумани  (71) 231-71-36; 5. Сергели тумани  (71) 230-08-84; 6. Учтепа тумани  (71) 217-47-82; 7. Чилонзор тумани  (71) 203-60-16; 8. Шайхонтоҳур тумани  (71) 231-12-75; 9. Юнусобод тумани  (71) 235-41-42; 10. Яккасарой тумани  (71) 231-88-12; 11. Яшнобод тумани  (71) 231-19-34.

Қорақалпоғистон ва вилоятлардаги: Нурафшон шаҳри (70) 762-63-47; Андижон шаҳри (74) 223-03-03, (74) 223-00-30; Бухоро шаҳри (65) 223-21-45; Навоий шаҳри (79) 210-11-48; Наманган шаҳри (69) 227-00-32, (69) 227-00-31; Жиззах шаҳри  (72) 226-33-23, (72) 226-33-22; Гулистон шаҳри  (67) 225 83 41, (67) 225 28 22; Самарқанд шаҳри  (66) 237-70-39; Фарғона шаҳри  (73) 241-85-49; Урган шаҳри  (62) 224-75-62, (62) 224-73-47; Нукус шаҳри  (61) 222-70-35, (61) 222-70-96; Қарши шаҳри  (91) 4730030, (91) 6357201, Термиз шаҳри  (76) 225-19-08.

Таъкидланишича, биринчи навбатда озиқ овқат ва дори-дармон ташувчи юридик шахсларнинг, кейин эса жисмоний шахсларнинг аризалари қабул қилинади.

Шахсий манфаат йўлида фойдаланиш қатьиян ман этилади ва тартиб бузилган ҳолатларда қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 30 мартдан 20 апрелга қадар шахсий манфаат йўлида автомобилдан фойдаланиш қатъиян ман этилаётгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0