Ўзбекистон айрим дори воситалари импорти учун вақтинча бож тўловини бекор қилди

© Sputnik / Денис Абрамов / Медиабанкка ўтишКапсулы и таблетки
Капсулы и таблетки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу ҳақда президент томонидан имзоланган "Аҳолининг дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника ва энг зарур товарларга бўлган эҳтиёжини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" қарорида айтилган.

ТОШКЕНТ, 28 мар - Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати четдан кираётган айрим дори воситалари учун бож ундиришни вақтинча бекор қилди.

Акция благодарности: как поддерживают врачей, борющихся с коронавирусом - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент коронавирусга қарши курашаётганларни флешмоб билан олқишлади

Бу ҳақда  президент томонидан 27 март куни имзоланган "Аҳолининг дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника ва энг зарур товарларга бўлган эҳтиёжини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" қарорда айтилган.

Ҳужжатга мувофиқ, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартибнинг амал қилиш даврида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан тақдим этилган рўйхат бўйича божхона чегараси орқали ўтказилаётган зарур дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника, уларни ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хомашё, материаллар ва субстанцияларга нисбатан божхона божлари ундирилмайди.

Шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси: дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника, уларни ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган материаллар ва субстанциялар, энг зарур товарлар нархлари устидан кунлик мониторинг ўтказишни таъминлайди. Уларнинг нархларини сунъий ошириш, сунъий танқислик ва юқори талабни вужудга келтиришга йўл қўймаслик устидан қатъий назорат ўрнатади.

Янгиликлар лентаси
0