ТОШКЕНТ, 28 мар - Sputnik. Жорий йилнинг 1 апрелидан Тошкент шаҳрида иситиш тизимини ўчириш бошланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
"Жорий йилнинг 1 апрель кунидан бошлаб ҳаво ҳароратининг кўтарилиши муносабати билан Тошкент шаҳрида иситиш тизимини режа асосида навбатма-навбат ўчириш буйича ишлар олиб борилишини маълум қиламиз", - дейилади хабарда.
Иссиқ сув таъминоти ўчирилмайди ҳамда узлуксиз ва сифатли таъминланишига барча чоралар кўрилади, деб қўшимча қилинади хабарда.