Коронавирусга чалинган қиз ўз жонига суиқасд қилгани рад этилди

© Sputnik / Ilya Pitalev / Медиабанкка ўтишВрач медицинской скорой помощи возле больницы в Коммунарке
Врач медицинской скорой помощи возле больницы в Коммунарке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқлардаги шубҳали манбалардан бири ўзбекистонлик 19 ёш яшар қизнинг коронавирус карантини туфайли ўз жонига қасд қилганлиги тўғрисида маълумот тарқатган.

ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik.  Ижтимоий тармоқларда коронавирус инфекциясига чалинган қизнинг ўз жонига қасд қилганлиги ҳақидаги хабарга раддия берилди.

Ситуация в Казахстане в связи с коронавирусом - Sputnik Ўзбекистон
БССТ коронавирус билан беморланганлар сонини очиқлади

Интернетдаги шубҳали манбалардан бири сал олдин ўзбекистонлик 19 ёш яшар қизнинг коронавирус карантини туфайли ўз жонига қасд қилганлиги тўғрисида маълумот тарқатган.

Расмий манбалар ушбу хабарнинг нотўғрилигини маълум қилмоқда.

Аҳоли ўртасида ваҳима тарқалишига сабаб бўладиган ёлғон ахборотлар тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Ўзбекистонда ваҳима тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд. Ушбу ҳуқуқбузарлик 44,6 млн сўмдан 89,3 млн  сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилинади.

Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66,9 млн сўмдан 89,2 млн сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Янгиликлар лентаси
0