ТОШКЕНТ, 26 мар - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олган 65 нафар беморларнинг 11 нафари шифокорлардир.
Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев томонидан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қарши чора-тадбирларни кучайтиришга бағишланган видеоселектор мажлисида айтилган.
Йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигига зудлик билан 30 мингта экспресс-тест харид қилиш топширилган.
2020 йил 1 ноябрга қадар пандемия оқибатида оғир аҳволга тушиб қолган корхоналар банкротликка тортилмаслиги айтилган.