Тошкент шаҳар бош имом-хатиби эпидемик вазиятда мусулмонларни сабр қилишга чорлади

© Sputnik / Максим БогодвидПразднование Курбан-Байрама в городах России
Празднование Курбан-Байрама в городах России - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби мусулмонларни коронавирус билан боғлиқ қийин вазиятда ҳақиқий сабр қилишга чорлади ва хурофотга, бидъатга берилмаслик ҳақида насиҳат қилди.

ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Тошкент шаҳар бош имом-хатиби эпидемик вазиятда мусулмонларни сабр қилишга чорлади ва айни дамда тадбир-маросимларда тўпланмоқчи бўладиганлар юзасидан муносабат билдирди.

Халқаро прес-клубда COVID-19 вируси муаммоси, таҳлили ва ечимига бағишланган мулоқот дастури тайёрланди.

Унда коронавирусга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар даврида мусулмонлар учун масжидларнинг ёпилгани, ҳатто неча минг йиллик тарихга эга бўлган муқаддас Каъбанинг вақтинчалик беркитилгани ўзига яраша рамзий маънога эга эканлиги, мусулмонлар ундан қандай хулоса чиқаришлари лозимлиги ҳақидаги савол ўртага ташланди.

На мусульманском кладбище в Душанбе. - Sputnik Ўзбекистон
Пандемия вақтида жаноза намозлари ихчам тарзда ўтказилади

Дастурда иштирок этган Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаровнинг савол юзасидан фикр билдиришича, айни пайтда мусулмонлар хурофотга берилмаган ҳолда ҳақиқий сабр қилишлари мақсадга мувофиқдир.

- Ҳақиқий сабр шундай сабрки, кулфат бошга тушган заҳоти сабр қилишдир. Бир неча кун ўтгандан кейин кўникиб қолиш бўлади, сабр бўлмайди, – дея таъкидлайди имом-хатиб савол юзасидан.

Унинг фикрича, Мадина-ю Мунаваранинг мусулмонлар учун беркитилиши  бутун инсониятни янада ўй фикрга, Оллоҳнинг олдидаги мажбуриятларини ўйлашга ундайди.

Шунингдек, ўзбек халқининг бошига жуаям кўп синовлар тушган, лекин бу халқ ҳар қандай синовни енгиб ўтган халқ. Кутилмаган вируснинг тарқалиши, ҳозирги кунда карантин дея эълон қилиниши халқни бирлашишга чақиради, тарқалишга эмас.

- Бутун дунё уламолари ибодатни вақтинчалик уйда қилинглар деб турса, 4-5 та одам турли бидъату хурофотга берилган ҳолатда тўпланиб, бирон бир маросим, хурсандчилик ўтказишлик, жамоатга тўпланишлик бу тамомила ақлсизлик... Чунки мўмин мусулмон одам тўғри хулоса қиладиган заковатли бўлиши керак. Бунақа пайтда турли фикрлар билдириб, ҳамма ҳар томонга тортиш керакмас, балки бирлашишимиз керак. Фақат бирлашиш ва бир биримиз билан аҳил бўлиш орқалигини буни енгиб ўтамиз, – дея таъкидлайди имом-хатиб Нуриддин Холиқназаров.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши коронавирус тарқалишининг олдини олиш юзасидан республика мусулмонларга мурожаат ва чақириқ билан чиққан эди. Унда эпидемиологик вазият барқарорлашгунгача жума намозлари ўрнига уйда пешин намозини ўқиш, шунингдек, беш вақт намозларни ҳам уйда адо этиш сўралган. Бундан ташқари, жаноза намозлари вафот этганнинг яқин қариндошлари иштирокида хонадонларда ўқилиши сўралган.

Янгиликлар лентаси
0