ТОШКЕНТ, 26 мар – Sputnik. Москва соғлиқни сақлаш департаменти коронавирусга чалинган беморларга уйида даволанишга рухсат берди. Бу ҳақида Мосгорздравнинг махсус буйруғи эълон қилинди.
Агар касаллик жараёни енгил кечаётган бўлса, беморда уни оғирлаштириувчи бошқа сурункали касалликлар бўлмаса коронавирусдан уйида даволаниш мумкин. Фақат ёши 65 дан юқори бўлган, ҳомиладор ёки сурункали касалликларга эга бўлган ҳамда касаллик оғир кечаётган беморлар – юқумли касалликлар шифонасига ётқизилади, - дейилган Мосгорздрав буйруғида.
Коронавирусдан уйида даволанаётган беморларга қуйидаги дорилар тавсия қилинган: лопинавир ва ритонавир, кўп суюқлик ичиш, тана ҳарорати ошганда – парацетамол ичиш тавсия қилинган, дейилган хабарда.
Хабарда айтилишига кўра 48 соат ичида икки маротаба олинган тестлар салбий натижа кўрсатганда – бемор тузалиб кетган ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда Москвада коронавирусга чалинганлар сони 290 кишини ташкил қилмоқда. Икки нафар бемор ушбу касалликдан вафот этган. Улар 88 ва 73 ёшли, сурункали пневмони касаллигига чалинган беморлар бўлган.