16 апрелгача карантин тугамаса, ходимнинг иши тақдири нима кечади?

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишСотрудник за компьютером
Сотрудник за компьютером - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
24 мартда меҳнат таътили олган ходим 16 апрелда ишга чиқиши керак. Бу пайтга келиб вазият ўнгланмаса, нима бўлади?

ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Агар карантин чоралари 16 апрелдан кейин ҳам давом эттирилса, бу вазиятда ходим иш берувчи билан келишиб, масофадан туриб ишлаши мумкин. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг матбуот котиби Шаҳноза Равшанова АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

“Агар 16 апрелгача карантин ва чеклов тадбирлари амалда бўладиган бўлса, ходим иш берувчи билан келишиб, фаолият туридан келиб чиқиб ё масофадан ишлаши, ё тўлиқ бўлмаган иш режимига ўтказилиши ёхуд ўз ҳисобидан таътил олиши мумкин”, - деди у.

Равшанова буларнинг бари ходимнинг розилиги асосида амалга оширилишини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус сабаб жорий этилган карантин даврида аксарият корхона ва ташкилотлар ҳамда муассасалар фаолиятини вақтинча тўхтатмоқда. Ишчи-ходимларга вазият тушунтирилиб, уларга таътил берилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0