Пуллар карантинга олинади. Аҳоли нақд пулга эҳтиёж сезса, нима қилади?

© SputnikКошелек с деньгами
Кошелек с деньгами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, вирус қоғоз шаклидаги ташувчиларда 3-4 кун яшайди. Шунинг учун Марказий банк аҳолини мобил ёки интернет банкдан фойдаланишга чақирмоқда.

ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Нақд пуллар вирус тарқатувчи манбалардан бири бўлганлиги боис, ундан фойдаланиш вақтинчалик тўхтатилмоқда. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистон Марказий банки барча банк муассасаларига нақд пулларни камида бир ҳафта пул омборхоналарида сақлашни тавсия қилмоқда.

Китайские банкноты номиналом в 100, 50, 20,10 и 5 юаней - Sputnik Ўзбекистон
Хитойда “коронавирусга учраган” пуллар йўқ қилинади

Сабаби тўловларни амалга оширишда нақд пуллардан фойдаланиш вирус тарқатувчи каналлардан бири бўлиши мумкин. Жумладан, вирус қоғоз шаклидаги ташувчиларда 3-4 кун яшаши маълум қилинган.

Шу боис нақд пулларнинг вирус ташишдаги хавфи юқорилигини инобатга олган ҳолда, Марказий банк аҳолини мобил ёки интернет банкдан фойдаланишга чақирмоқда.

Агар банкноталар карантинда сақланаётган вақтда нақд пулга эҳтиёж бўлса, Марказий банк орқали тижорат банкларига етказиб берилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий банк коронавирусдан сақланиш учун нақд пуллардан камроқ фойдаланишни тавсия қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0