Қирғизистоннинг уч шаҳри ва уч туманида фавқулодда ҳолат жорий этилди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишГосударственный флаг Киргизской Республики
Государственный флаг Киргизской Республики - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
25 мартдан 15 апрелгача мамлакатнинг учта шаҳри ва учта тумани ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этилди. Республикада жами 16 та коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати қайд этилган.

ТОШКЕНТ, 24 мар - Sputnik. Бугун Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги учта фармонга имзо чекди.

Фавқулодда ҳолат жорий йилнинг 25 мартидан 15 апрелига қадар Бишкек, Ўш, Жалолобод шаҳарлари, Ўш вилоятининг Новқат, Қорасув туманлари ва Жалолобод вилоятининг Сузак туманида жорий этилади.

Барча фармонларда фавқулодда вазиятнинг пайдо бўлиши сабаблари, комендантларни тайинлаш шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқларини чеклашдан ташқари, давлат органларига топшириқлар берилган.

Комендант коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш, хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш учун ўзларига тегишли бўлган ҳудудда кенг кўламли чоралар кўриши керак.

Аллея молодежи и панарамный вид на город Бишкек - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистонда ҳам коронавирус билан беморланганлар аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси, Қуролли Кучлар Бош штаби, бошқа жалб қилинган давлат тузилмалари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари комендантга хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, шунингдек, COVID -19 нинг мамлакатнинг бошқа ҳудудларида тарқалишининг олдини олишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишлари керак.

Олий суд фуқаролик, жиноий, маъмурий ишлар, ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларнинг ҳудудий юрисдикциясини, шунингдек ушбу ҳудудлардаги судгача бўлган иш материалларини фавқулодда ҳолат мобайнида ўзгартириш ҳуқуқига эга.

Бош прокуратурага қуйидагилар белгиланди:

- фармонда белгиланган чора-тадбирлар ва муддатларнинг бажарилишида қонунларга риоя этилиши устидан назоратни таъминлайди;

- фавқулодда ҳолат даврида ушбу ҳудудларда тергов остида бўлишлик ҳолатини ўзгартириш ҳуқуқини бериш.

Фавқулодда ҳолат пайтида оммавий ахборот воситалари вазиятни кескинлаштирмаслик учун комендант томонидан тақдим этилган маълумотларни тарқатишлари керак.

Фармонлар имзоланган кундан бошлаб кучга киради.

Қирғизистонда коронавирус

Республикада жами 16 та коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати қайд этилди: Жалолобод вилоятининг Сузок туманида саккизта, Ўш вилоятининг Новқат туманида бешта, шу вилоятнинг Боткен туманида битта ва Бишкек шаҳрида иккита.

Аввалроқ фавқулодда ҳолат режими Новқат, Сузак ва Баткен туманларида эълон қилинган эди. Ўш ва Жалолободда бошқа туманлар аҳолисининг кириши ёпилди. Бишкекда 12 та санитария пости ўрнатилди.

Қирғизистонда чет эл фуқароларининг кириши чекланган, оммавий тадбирлар тақиқланди. Кийим-кечак бозорлари ва дўконлар ёпилди, шу жумладан умумий овқатланиш жойлари ҳам.

Янгиликлар лентаси
0