ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Янги коронавирус фаоллиги апрел май ойларида кескин пасайиши керак, деб ҳисоблайди И.М. Сеченов номидаги Москва Давлат Тиббиёт институти кафедра раҳбари, ССВ эпидемиологи Николай Брико. РИА Новости хабарига асосан.
Уш билан бирга, Брико айтишига қараганда коронавирус тўлиқ йўқолиб кетмайди, чунки у Ер юзида кенг тарқалиб бўлди. Умужаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни дунёда COVID-19 вируси билан чақирилган коронавирус пандемиясини эълон қилган эди.
Бугунги кунда 160 давлатдан 341 мингдан ортиқ киши коронавирусга чалинган. 14 765 киши қубон бўлган, 99 минг киши тузалиб кетган. Қурбонлар сони энг кўп бўлган мамлакат бу Италия - 5476 киши, ундан сўнг Хитой, Испания, Эрон ва Франция.
Россияда инфекцияланганлар сони 438 кишин ташкил қилди, улардан 262 нафари Москвада.