ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Тошкент вилояти матбуот хизмати коронавирус инфекциясининг кириб келишини олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида 2020 йил 23 март куни ҳолатига кўра расмий маълумот берди.
“23 март ҳолатига Тошкент вилояти ҳудудида короновирус инфекцияси аниқланган фуқаролар 9 нафарни ташкил этди”, - дейилган хабарда.
Қайд этилишича, 23 март кунига Вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 101 нафар бемор бўлиб, улар мунтазам равишда тиббий назоратга олинган
Aйни пайтда вилоят бўйича жами 195 нафар терапевт, 131 нафар реаниматор, 64 нафар инфекционист, 133 нафар эпидемиолог фаолият олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, 23 март ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланганларнинг умумий сони 46 кишини ташкил этмоқда.