Коронавирус тарқалиши ниҳоятда тезлашди - БССТ баёноти

© Sputnik / Павел Львов / Медиабанкка ўтишСанитарная обработка в здании
Санитарная обработка в здании - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбарига кўра, вирусни юқтириш бўйича 100 мингинчи ҳолат 67 кунда қайд этилган бўлса, орадан атиги 11 кун ўтиб, бу кўрсаткич 200 минг, яна 4 кундан сўнг 300 мингга етган

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik, Елизавета Исакова. Янги турдаги коронавирус пандемияси тарқалиши тезлиги ошмоқда, дунё бўйича 300 мингдан зиёд ҳолат кузатилди, деб баёнот берди Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус.

Президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ коронавирус пойгасида ютқазиб, жаҳондаги етакчиликни бой бермоқда
"Пандемия тезлиги ошмоқда. Биринчи қайд этилган ҳолатдан 100 мингинчи ҳолатга қадар 67 кун ўтди, орадан яна 11 кун ўтиб, 200 мингинчи кўрсаткич қайд этилган бўлса, 4 кундан сўнг ушбу рақамлар 300 мингга етди".
Тедрос Адханом Гебрейесус

БССТ бош директори мамлакатлар томонидан киритилган қатъий чоралар коронавирус тарқалиши тезлигини пасайтиришини, аммо ҳимоя воситалари ва материаллар ишлаб чиқарилиши танқислигини юзага келтириши мумкинлигини айтиб, огоҳлантирди.

Гебрейесус шунингдек, COVID-19га қарши синовдан ўтказилмаган дориларни қўллаш хавфига эътибор қаратди.

Улица города Ухань в китайской провинции Хубэй - Sputnik Ўзбекистон
Хитойда коронавирусга чалинганларнинг деярли 90 фоизи тузалиб кетди

"Ўта самарали дориларга бўлган эҳтиёж юқорилигини ва бу борада танқислик мавжудлигини тан оламиз. Айни вақтда COVID-19га қарши самарали, деб тан олинган дори воситалари мавжуд эмас. Турфа хил бўлмаган кузатувлар ва тадқиқотлар бизга керакли бўлган жавобни бера олмайди. Керакли далилларга эга бўлмаган синовдан ўтмаган воситалардан фойдаланиш ёлғон умид бериши ва фойдадан кўра, кўпроқ зиён етказиши, шунингдек, бошқа касалликлар учун мўлжалланган дори воситаларининг танқислигига олиб келиши мумкин", - деди у.

БССТ бош директори шахсий ҳимоя воситаларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва улар экспортини тақиқламаслик илтимоси билан "катта йигирматалик" мамлакатлари етакчиларига мурожаат қилмоқчи. Гебрейесусни фикрича, биринчи навбатда тиббиёт ходимлари ҳимоя воситалари билан таъминланиши ўта муҳим.

Эслатиб ўтамиз, БССТ 11 март куни янги турдаги COVID-19 коронавируси тарқалишини пандемия, деб эълон қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда 12,7 мингдан зиёд киши ушбу касалликдан вафот этган.

Янгиликлар лентаси
0