Кайфиятни яхшилайдиган озиқ-овқат маҳсулотлари – невролог тавсияси

© Sputnik / Рамиз БахтияровЧорсу - самый старый базар в старом Ташкенте
Чорсу - самый старый базар в старом Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москва минтақавий илмий-тадқиқот клиник институтининг неврология кафедраси профессори Ринат Богданов кайфиятни кўтарадиган маҳсулотларни айтди.

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Москва вилояти Соғлиқни сақлаш вазирлигининг неврологи, М.Ф. Владимирский номидаги Москва минтақавий илмий-тадқиқот клиник институтининг неврология кафедраси профессори Ринат Богданов РИА Новости’га берган интервюсида кайфиятни яхшилайдиган маҳсулотларни айтди.

Усиление санитарного контроля в аэропорту Внуково в связи с коронавирусом - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирусдан нима ҳимоя қилиши мумкин? – шифокорлар тавсияси

“Кайфиятга таъсир қилувчи маҳсулотлар – бу серотонин моддали маҳсулотлар. Серотонин ижобий ҳис-туйғулар учун жавобгар эканлигини биласиз. Ушбу маҳсулотлар орасида - банан, пишлоқ, шоколад, сут маҳсулотлари, курка ва қуён гўшти қайд этилган, чунки уларнинг таркибида кейинчалик серотонинни синтез қиладиган триптофан моддаси мавжуд. Шунингдек, женьшень ва лимон ўтлари адаптогенлар ҳам муҳим.  

Умуман олганда, овқатланиш спектри озуқа моддалари, минерал ва витаминлар миқдори жиҳатидан етарли бўлиши керак. Мева-сабзавотлар кўпроқ бўлиши, тез углеводлар - шакар, шакар ўз ичига олган овқатлар эса камроқ бўлиши керак. Етарли миқдорда оқсилли маҳсулотлар, ёғларни чиқариб ташлаш лозим, уларни ўсимлик мойлари билан алмаштириш маъқул, масалан зайтун, зиғир ёғи, алоҳида ҳолларда, кунгабоқар”, - деди Богданов.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, асаб тизимининг нормал фаолияти учун омега-3 ёғ кислоталарига бой бўлган маҳсулотлар : ёғли денгиз балиқ, ўсимлик ёғлари, ёнғоқлар фойдали ҳисобланади.

Бундан ташқари, В гуруҳи витаминлари кўп бўлган - жигар, турли ёрмалар, гречкани қўшиш мумкин.

Безовталаниш даражасини оширадиган турли хил стимуляторлар, масалан, қаҳва ёки жуда кучли чойларни кўп истеъмол қилиш тавсия этилмади. Таркибида ялпиз, лимон ўтини ичида бўлган ўсимлик чойларига ўтиш тавсия этилади.

“Оқсилли овқатлаш борасида ёғли бўлмаган гўшт – қуён, курка, товуқнинг кўкрак қисми тавсия этилади. Турли ярим витаминлар қўшиш мумкин. Безовталанишга қарши бўлган ўсимлик кўриб чиқадиган бўлсак – бу қизилпойча ўсимлиги тавсия қилинади”, - деб қўшимча қилди мутахассис.

Янгиликлар лентаси
0