ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 42 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
"Ушбу инфекция аниқланган фуқаро Швейцарияда бўлиб қайтгани маълум бўлди", - дейилган хабарда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг малакали мутахассислари томонидан эпидемияга қарши профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда. Бу жараёнга барча куч ва воситалар жалб қилинган.