ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 43 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
"Ушбу инфекция аниқланган фуқаро Истанбулда бўлиб қайтгани маълум бўлди", - дейилган хабарда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг малакали мутахассислари томонидан эпидемияга қарши профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда. Бу жараёнга барча куч ва воситалар жалб қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Швейцарияда бўлиб қайтган Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқлангани хабар қилинган эди. Айни дамда Ўзбекистонда ушбу инфекцияни юқтириб олганлар сони 43 нафарни ташкил этмоқда.