Пойтахтда бозорлар ва дорихоналар фаолияти тўхтатилмайди – ҳокимлик

© SputnikСупермаркет “Экобозор” в Ташкенте
Супермаркет “Экобозор” в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда жамоат транспорти ҳаракатининг тўхтатилиши аҳоли орасида бошқа турли миш-мишлар авж олишига сабаб бўлди.

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Тошкент шаҳрида деҳқон бозорлари, шифохоналар, дорихоналар ва турли таомларни етказиб бериш хизмати фаолияти тўхтатилмайди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, пойтахтда коронавирус тарқалишининг олдини олиш юзасидан кўрилаётган чоралар, жумладан, жамоат транспорти ҳаракатининг тўхтатилиши аҳоли орасида бошқа турли миш-мишлар авж олишига сабаб бўлган.

“Маълум қиламизки, аҳолининг кундалик эҳтиёжи инобатга олинган ҳолда деҳқон бозорлари, шифохоналар, поликлиникалар, аптекалар, турли таомларни етказиб бериш хизмати фаолияти тўхтатилмайди. Улар аввалги тартибда ишлашни давом эттиради”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 22 март кунидан Тошкентда жамоат транспорти қатнови тўхтатилди. Шаҳарда фақат дезинфекция қилинган йўналишсиз таксиларда йўловчи ташилишига рухсат берилди. Ўз навбатида, Тошкент ҳокими таксичиларга мурожаат қилиб, уларни йўлкирани оширмасликка чақирди.

Янгиликлар лентаси
0