ТОШКЕНТ, 21 мар - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони айни пайтгача 41 нафарга етди.
Янги беморлар карантинга олинган шахслар орасида қайд этилган.
"Мамлакатимизда тиббий карантинда бўлганлар орасидан яна 4 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди. Айни пайтга келиб ушбу инфекция билан касалланган сони 41 нафарга етди", - дейилади соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий баёнотида.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг малакали мутахассислари томонидан эпидемияга қарши профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.
Бу жараёнга барча куч ва воситалар жалб қилинган.