Мигрантлар Россиядан ташқарига чиқмасдан янги патент олиши мумкин – ТИВ баёноти

Oбуна бўлиш
2020 йил 19 мартдан бошлаб хорижий фуқаролар Россияда вақтинча бўлиш муддатини узайтиришлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси берган маълумотга кўра, 2020 йил 19 март куни Россия Ички ишлар вазирлиги хорижий фуқароларнинг Россия Федерацияси ҳудудида вақтинча бўлиш муддатларини узайтириш тартибига изоҳ берди, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Каталка для перевозки больных - Sputnik Ўзбекистон
Россияда коронавирусдан биринчи ўлим ҳолати қайд этилди

2020 йил 19 мартдан бошлаб хорижий фуқаролар Россияда вақтинча бўлиш муддатини узайтиришлари мумкин. Бунинг учун улар ариза билан Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг энг яқин ҳудудий органига мурожаат қилишлари керак.

Россияга визани талаб қилмайдиган тарзда келган чет эл фуқаролари мамлакат ҳудудида бўлиш муддатини узайтиришлари мумкин, хатто мазкур муддат тугаган бўлса ҳам.

Чет эл ишчиларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш учун бериладиган рухсатномаларга ва  Россия ҳудудида бўлиб турган чет эл фуқароларига ишлаш ҳуқуқини берадиган рухсатномалар учун ариза қабул қилиш амалиёти йўлга қўйилади.

Таъкидланишича, меҳнат муҳожирлари янги патент олиш учун Россия Федерациясидан ташқарига чиқмасдан ва тегишли аризаларни бериш муддатини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилмасдан мурожаат қилишлари мумкин.

Денежные купюры: евро и доллары - Sputnik Ўзбекистон
Россияда доллар курси яна кўтарилди

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан ҳаволада танишиш мумкин.

Элчихона Россияда ҳудудида бўлиш муддатида тугайдиган ўзбекистонликларга имкон қадар тезроқ Россия ички ишлар вазирлигининг энг яқин ҳудудий органига тегишли ариза билан мурожаат қилишларини қатъий тавсия қилади.

Ўзбекистонликлар зарур ҳолатларда  Ўзбекистоннинг Москва  шаҳридаги ва Россиянинг ҳудудларидаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз (манзиллар ва телефон рақамлар қуйидаги ҳаволада жойлаштирилган).

 

Янгиликлар лентаси
0