Токио-2020 Олимпиада ўйинлари қандай ўтказилиши маълум бўлди

© МОКОлимпийский флаг Токио-2020
Олимпийский флаг Токио-2020 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқаро Олимпия қўмитаси Токио - 2020 ўйинлари қолдирилмаслигини ва мусобақалар ҳар бир спортчи ва делегация аъзоси хавфсизлиги таъминланган шароитда ўтказилишини тасдиқлади.

ТОШКЕНТ, 19 мар - Sputnik. Коронавирус туфайли кўплаб маданий ва спорт тадбирлари бекор қилинаётган вақтда Халқаро Олимпия қўмитаси Токио 2020 ёзги Олимпиада ўйинлари қолдирилмаслигини хабар қилди. 

ХОҚ расмий баёнотига кўра, бўлажак Олимпия ўйинлари белгиланган санада ўтказилади ва ташкилий қўмита 2 та энг муҳим шартга амал қилади:

  1. Олимпия ўйинларида иштирок этадиган ҳар бир спортчи, делегация аъзоларининг хавфсизлигини таъминлаш;
  2. Олимпия спорт турлари ва атлетлар манфаатини ҳимоя қилиш.

Айни пайтга келиб мусобақанинг 57 % йўлланмалари ўз эгаларини топиб бўлган. Қолган 43 % лицензиялар тақсимоти қуйидаги тартибда амалга оширилади.

Факел Олимпийских игр 2020 года, которые пройдут в Токио - Sputnik Ўзбекистон
Олимпиада машъаласини ёқиш маросими илк бор мухлисларсиз ўтказилади

Биринчидан, аллақачон қўлга киритилган квоталар МОҚ ва спортчилар ҳисобида қолади. 

Иккинчидан, режалаштирилган квалификацион турнирлар ҳар бир жамоа ва спортчилар учун қулай ва хавфсиз муҳит юзага келганида адолатли амалга оширилади.

Ва учинчидан, саралаш тизимидаги ҳар қандай ўзгаришлар қуйидагиларга асосланади:
– Шу вақтгача бўлган натижалар (аввалги кўрсаткичлар, миллий федерациялар рейтинги ва ҳоказо);
– Мавжуд танлов тамойиллари (континентал ва минтақавий мусобақалар, қўлга киритилган рейтинглар ва бошқалар). Қолган квоталар истисно ҳолатларида Токио-2020 ташкилий қўмитасининг кўриб чиқиши билан тақсимланиши мумкин.

ХОҚнинг юқорида келтирилган тамойилларга мувофиқ миллий федерациялар ҳар бир спорт турининг саралаш тизимидаги камчиликлари бўйича алоҳида таклифлар киритиши мумкин. 

Янгиликлар лентаси
0