ТОШКЕНТ, 19 мар - Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати.
"2020 йилнинг 19 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Кенгайтирилган ҳайъати йиғилишида вазир ўринбосари этиб тайинланган Шерзод Асадов таништирилди", - дейилган хабарда.
Шерзод Асадов шу кунга қадар Ўзбекистоннинг Австриядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотида (ЕХҲТ) Ўзбекистоннинг доимий вакили бўлиб ишлаб келган.