ИИВ фуқароларни сохта дезинфекциячилардан огоҳлантирди

© МинтрансДезинфекция в Узбекистане: как предотвращается распространение вируса - фото
Дезинфекция в Узбекистане: как предотвращается распространение вируса - фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ички ишлар вазирлиги фуқаролардан бегоналарни уйга киритмасликни илтимос қилмоқда. Бундай ҳолатларда “102” қисқа рақамига ёки профилактика инспекторига қўнғироқ қилиш лозим.

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Ички ишлар вазирлиги фуқаролардан бегоналарни уйга киритмасликни илтимос қилди. Чунки улар коронавирус инфекциясига қарши дезинфекция ишларини ўтказиш баҳонасида жиноят содир этиш мақсадида келган бўлишлари мумкин.

“Бироқ шундай кимсалар борки, бундай вазиятдан ўз ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланиб қолишга ҳаракат қилишади. Уларнинг асосий нишони аҳолининг энг заиф қатлами бўлган қария ва болалар экани ачинарли ҳолат, албатта”, - дея ёзган ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов.

Унинг таъкидлашича, бегоналарни улар ҳато коронавирус инфекциясига қарши дезинфекция ишларини ўтказишимиз керак деганда ҳам уйга киритмаслик лозим. Бу шунчаки баҳона бўлиши мумкин.

“Бу каби талаб билан уйингизга бирон бир кимса келган тақдирда “102” қисқа рақамига ёки ҳудудингизда фаолият юритувчи профилактика инспекторига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз”, - дейилган хабарда.
Янгиликлар лентаси
0