ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Тошкентда Халқаро хотин-қизлар кунида аёлнинг Mercedes-Benz GLS300 ва BMW X5 машиналарини қасддан ёқиб юборганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилди.
“Кўрилган чоралар давомида иккита автомобилларни қасддан ёқиб юборганликда гумонланувчи 30 ёшли самарқандлик Турсин Э. ва Тошкент вилоятида яшовчи 26 ёшли Шаҳзод Ш.лар аниқланиб, қўлга олиндилар”, - дейилган хабарда.
Жиноят кодексининг 173 моддаси иккинчи қисми “в” банди билан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 8 март куни 36 ёшли Камила И.га тегишли Mercedes-Benz GLS300” ва BMW X5 автомобиллар номаълум шахслар томонидан қасддан ёқиб юборилгани хабар қилинган эди. Моддий зарар тахминан 225 минг доллар миқдорида баҳоланган.