Ўзбекистонда карантин ҳақида нималарни билиш керак

Oбуна бўлиш
Коронавирус инфекцияси тарқалиши муносабати билан Ўзбекистонда киритлаётган карантин чоралари ҳақида инфографикамизда батафсил танишинг. 

ТОШКЕНТ, 17 мар - Sputnik. Европа Иттифоқи, Россия ва бошқа давлатлар каби, Ўзбекистон ўз ҳудудида коронавирус инфекцияси вақтида карантин режими жорий этмоқда.  

Хўш, ўзбекистонликларни карантин вақтида нима кутмоқда: 
1. 16 мартдан эътиборан Ўзбекистоннинг чет эл давлатлари билан авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилади.

2. Барча ОТМлар, мактаблар ва болалар боғчаларида уч ҳафталик карантин эълон қилинди. Талабалар учун ички темир йўл рейстларига 50%лик чегирма эълон қилинди.

3. Барча оммавий тадбирлар, шу жумладан, Наврўз тадбирлари бекор қилинди.

4. Жамоат транспортлари, автобус ва поезд бекатлари ҳар 4 соатда дезинфекция қилинади.

5. Барча давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан мажлис ҳамда бошқа тадбирлар ўтказиш вақтинчалик тўхтатилади. 

6. 16 мартдан эътиборан тиббиёт ниқобларини хорижга экспорт қилиш тўхтатилади. Мамлакатимизда ҳимоя қилувчи комбинезонлар ишлаб чиқариш ҳажми ошади.

7. Карантин вақтида ёлғон ва текширилмаган ҳамда одамларда ваҳима яратадиган хабарлар тарқатадиган шахсларга нисбатан амалдаги қонунчилик доирасида жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар кўрилади.

8. Ҳукумат карантин вақтида нарх-навони асоссиз ошириш ҳолатларига қарши кескин чоралар кўради. Бунга Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳам Давлат солиқ қўмитаси жалб қилинади. Озиқ-овқат ва бошқа захиралар етарли даражада ғамланган.

9. Ўзбекистон фуқароларининг чет давлатларга чиқиши, чет давлат фуқароларининг Ўзбекистонга кириши тақиқланади. Чет давлатлардаги Ўзбекистонликларнинг қайтишига шарт-шароит яратилади.

10. Коронавирус бўйича барча саволларга 1003 рақами орқали жавоб олиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0