Беморлар сони ошди: Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 10 нафарга етди

© Узбекские авиалинииСпециалисты министерства здравоохранения в аэропорту Ташкента
Специалисты министерства здравоохранения в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Истанбулдан мазкур рейс билан бирга келган беморнинг турмуш ўртоғи ва яна бир фуқарода ҳам ушбу инфекция тасдиқланган.

ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. 15 март куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясига қарашли Истанбул–Тошкент йўналишидаги 274-рейс билан келган бир нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланганлиги ҳақида хабар берилганди. 

Сотрудница лаборатории  - Sputnik Ўзбекистон
АҚШда коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи синовлари ўтказилди

Сўнгги маълумотларга қараганда, Истанбулдан мазкур рейс билан бирга келган беморнинг турмуш ўртоғи ва яна бир фуқарода ҳам ушбу инфекция тасдиқланган.

Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанаётган ушбу беморларнинг аҳволи ҳозирча  қониқарли бўлиб,  шифокорлар томонидан  стандартлар асосида даволаш муолажалари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 15 март куни Вирусология илмий текшириш институти лабораториясида Францияда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқаросида, шунингдек, унинг ўғли ва қизи, турмуш ўртоғи ва набирасида коронавирус инфекцияси аниқланганини хабар қилинганди. Олиб борилган таҳлил натижаларига кўра, ушбу бемор билан мулоқотда бўлган қариндошида ҳам коронавирус инфекцияси қайд этилган.

14 март куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясига қарашли Лондон–Тошкент йўналишидаги 201- рейс билан келган Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда эпидемиологик суриштирув ҳамда коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0