Жанубий Кореяда коронавирусга чалинган ўзбекистонлик ҳақида маълумот берилди

© AFP 2023 / YonhapПрофилактические меры против распространения коронавируса в Сеуле
Профилактические меры против распространения коронавируса в Сеуле - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жанубий Кореяда коронавирус билан касалланган ўзбекистонликка шу ҳафта охирида жавоб берилиши мумкин

ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси ахборотига кўра, Жанубий Кореяда коронавирус билан касалланган Ўзбекистон фуқароси карантинга жойлаштирилди. Ҳозирда у ўзини яхши ҳис қилмоқда ва яқинларини безовта қилмаслик учун ўз исмини айтмасликни сўраган.

Отделение для людей с подозрением на коронавирус в Боткинской больнице - Sputnik Ўзбекистон
Эксперт коронавирусдан иммунитет ҳақида гапирди

Тиббий муассаса берган маълумотга кўра ҳафта охиригача у яна бир қанча назорат тиббий кўригидан ўтади ва шундан сўнг унга касалхонадан жавоб бериши мумкин.

Корея Республикаси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолатларда Ўзбекистоннинг Сеул шаҳридаги Элчихонаси ҳузуридаги Оператив штаб аъзоларига мурожаат қилишлари мумкин.

Сўнгги маълумотларга кўра, Жанубий Кореяда 8236 киши коронавирусни юқтириб олган, шулардан 1337 киши соғайиб кетган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирусининг тарқалишини пандемия деб эълон қилди. Дунёнинг 143 та мамлакатларида 153 мингдан ортиқ одам юқумли касалликка чалинган, уларнинг аксарияти тузалиб кетди, 5,7 минг киши вафот этди.

 

 

 

Янгиликлар лентаси
0