ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Россияда янги турдаги коронавирус билан хасталанган 93 нафар бемор қайд этилди. Бу ҳақда РИА Новости Россия бош вазири ўринбосари Татьяна Голикова берган маълумотларга асосланиб хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, улардан 86 таси олиб кирилган ҳолат, қолганлари мулоқот орқали юқтирилган ҳолатлардир.
Голикованинг аниқлик киритишича, 4 нафар бемор тузалиб кетган, 79 нафари эса даволанмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонинг Россиядаги элчихонаси Россия ҳудудидаги фуқароларга мурожаат қилиб, муҳим тавсияларга амал қилишни сўраган эди. 2020-йил 16-март ҳолатига кўра Россияда янги инфекция билан касалланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.