Музлатгичда маҳсулотларни қандай сақлаш керак? – германиялик эксперт тавсияси

© AP Photo/Stace MaudeДомашний холодильник
Домашний холодильник - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Германиялик мутахассислар музлатгичдан қандай тўғри фойдаланиш, маҳсулотларни қандай сақлаш кераклигини айтишди.

ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Овқат пишириш ва уй рўзғор ишлари бўйича мутахассислар Die Welt нашрига озиқ-овқат маҳсулотларини музлатгичда қандай тўғри сақлаш кераклигини айтишди.

Прилавок с чесноком на сельскохозяйственной ярмарке - Sputnik Ўзбекистон
Шифокорлар вирусдан ҳимояловчи озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатини тузди

Тез бузилмайдиган маҳсулотлар, масалан тухум, сариёғ, шарбатлар, сут ёки соуслар музлатгич эшигида сақланиши мумкин. Мутахассисларнинг фикрига кўра, пишлоқ, йогурт, қатиқ ва узоқ сақланиши мумкин бўлган бошқа маҳсулотлар тепада жойлаштирилади, тез бузиладиган маҳсулотлар эса - балиқ, гўшт, парранда гўшти ёки денгиз маҳсулотлари – музлатгичнинг паст қисмига қўйилиши керак. Агар музлатгичда “нол” деб аталадиган камера мавжуд бўлса (музлаш нуқтасига яқин ҳарорат бўлса), унда бу маҳсулотлар учун жуда мос жой бўлади.

Шу билан бирга, мутахассислар цитрус мевалари, манго, банан ва ананас, шунингдек картошкани музлатгичда сақлашни тавсия этмайди.

Мутахассислар маҳсулотни сақлаш учун шиша ва чинни буюмларда фойдаланини тавсия қилишди, чунки улар зарарли моддалар чиқармайди.

Экспертлар музлатгични ойда камида бир марта ювиш кераклиги алоҳида таъкидлашди. Бунда барча маҳсулотлар олиб ташланиши, айнига нарсаларни ахлатга ташлаш, музлатгич ички қисмини юмшоқ нам мато билан артиб чиқиш зарур.

Янгиликлар лентаси
0